Жамият | 09:33 / 22.06.2019
14178
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳар қандай муаммони ҳал қилиб беришни ваъда қилиб хорижий компания вакилидан 300 минг долларга яқин пул олган шахс ушланди

Фото: РИА Новости

2017 йил 1 март кунидан 2018 йил 1 март кунигача бўлган вақт оралиғида хорижий компания “Лебстрой” МЧЖ номидан ҳаракатланаётган 38 ёшли А.Л.дан 296 минг 163 долларини олган Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 43 ёшли Ш.Ҳ. ушланган. Бу ҳақда 2019 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

У бу пулни 3 млн 117 минг доллар миқдорида электрлаштириш соҳасида ишлатиладиган металл конструкциялар етказиб бериш тендерида ютиб чиқиш ва унитар корхона томонидан келиб чиқадиган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиб беришни ваъда қилиб олган ва берган ваъдасини бажармай келган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид