Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Олмаотага учган самолёт Чимкентда қўнишга мажбур бўлди
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейсини бажарган самолёти герметиклик билан муаммо сабабли Чимкентда қўнишига тўғри келди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
“Air Astana’нинг 22 июнда Тошкент-Олмаота йўналиши бўйича КС 128 рейсини бажарган самолёти герметиклик билан муаммо сабабли Чимкент аэропортида Олмаота вақти билан 16:15 да [Тошкент вақти билан соат 15:15] қўнишни амалга оширди”, дейилган хабарда.
Самолёт экипажи хавфсизлик қоидаларига биноан энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилган. “Самолёт одатдаги режимда қўнган. Жабрланувчилар йўқ. Носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Йўловчилар “Чимкент-Олмаота” мунтазам рейси билан соат 22:40 да олиб кетиладилар”, деб қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026