400 дан кўпроқ учувчи Boeing’га қарши судга ариза берди
400 дан кўпроқ учувчи 737MAX моделини конструкциялаш вақтида носозликларни яширгани учун Boeing компаниясига қарши судга гуруҳ бўлиб даъво аризаси берди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, 737 MAX’да учишга тайёрланган учувчилар кўплаб авиакомпаниялар ушбу моделдаги самолётлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйгани сабабли уларнинг зиён кўриши ва руҳий муаммоларга дуч келишига сабаб бўлган қарорлар учун АҚШ компаниясини судга беришган.
Жумладан, учувчилар Boeing’ни MAX’ни лойиҳалашда икки авиаҳалокат юз бериши ва кейинчалик ушбу самолётлар эксплуатациясининг тўхтатилишига сабаб бўлган носозликларни яширишда иштирок этишда айблашган.
Таъкидланишича, ушбу иш бўйича суд жараёни 21 октябрда бўлиб ўтади.
2019 йил март ойида Ethiopian Airlines ва 2018 йил ноябрда Lion Air авиакомпанияларининг 737 МАХ самолётлари ҳалокатидан кейин ушбу моделдаги самолётларда парвозлар АҚШ ва бошқа давлатларда тақиқлаб қўйилганди. Иккала авиаҳалокатда умумий ҳисобда 346 киши ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
21:56 / 23.10.2024
Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетди
10:20 / 21.10.2024