Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tashkent city ҳудудида Тюссо хоним музейи ва Ўзбекистондаги илк қуруқ фавворалар барпо этилади (видео)
Тошкентда бунёд этилаётган Tashkent city’нинг 8 та ҳудудидан бирида жойлашадиган марказий боғда бутун дунёга машҳур Тюссо хоним музейи филиали очилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қурилиш ишларининг бориши ҳақидаги видеороликда сўзлаб берди.
Мум ҳайкаллар музейи боғ бурчагида барпо этиладиган планетариумда жойлашади.
Марказий боғнинг умумий майдони 18 гектарни ташкил қилади. Ҳозирда бу ерда 15 минг квадрат метрлик сунъий кўл яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Кўлда катта мусиқий фаввора ишлайди. Кўл устидан ўтувчи марказий кўприк узунлиги 50 метрни, ён кўприклар узунлиги эса 18 метрни ташкил қилади.
Боғда барпо этиладиган бошқа объектлар орасида 450 ўринлик амфитеатр, микроклимат ҳосил қилиш учун 10 та мусиқий фаввора ва Ўзбекистонда муқобили йўқ бўлган қуруқ фавворалар, болалар ўйнгоҳлари бор. Фестиваллар ўтказиш учун 2 минг кишини сиғдира оладиган майдон ҳамда спорт майдончалари ва велойўлакларга эга Пушти боғ яратилади. Марказий боғ қурилишини йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:51 / 12.12.2020
ФВВ Tashkent city’даги ёнғинга нима сабаб бўлганини маълум қилди
16:02 / 12.12.2020
Tashkent city’да ёнғин содир бўлди
10:40 / 17.09.2020
Ҳайдовчига беш миллион, артистга бир миллион жарима: мантиқ қаерда қолди, қонунийлик-чи?
15:10 / 16.09.2020