Темир йўллари кассаларида «билет йўқ»ми?
Темир йўл кассаларида арзон турдаги ўринга чипта сўралса, фақатгина қиммат классга билет қолганини айтишади. Бу ҳақида «XXI аср» газетасида чоп этилган «Ишонмасангиз, синаб кўринг...» мақоласида баён қилинган.
Мақоладаги мурожаатчи Раҳимжон Турдиевнинг қайд этишича, темир йўл кассаларида билет олишда бир қанча муаммоларга дуч келиш мумкин.
«Навоий шаҳар темир йўлларига бориб арзон билет сўраб кўринг. «Бизда фақат бизнес класс қолди», деган қисқагина жавобни эшитасиз. Энг қизиғи бошқа, ҳалиги гапни эшитиб, секин сайтга кириб, фалон йўналишдаги поездда ҳали 150та чипта бор экан, бошқасида 30та, беринг ўшандан десангиз, ўхшамаган баҳона тополмай, охири истагингиз бир зумда бажо келтирилади», ─ деб ёзади у.
Маълум қилинишича, поезд вагонларида «проводник» ларнинг пул эвазига яхшироқ вагонга ўтказиш таклифини билдиришлари ҳолатлари ҳам учрайди.
«Тошкент (шимолий) темир йўл вокзалидаги кассирларга «Илтимос, биз икки кишимиз, ёнма-ён жойга чипта беринг», денг қани. Шу заҳотиёқ кассир опалар қўрслик билан «Менга компьютердан жойларнинг ёнма-ёнлиги кўринмайди, аниқлолмайман», деб иккита ҳар хил ўриндан чипта тутқазади. Поезд юра бошлагач эса янада ажабтовур «савдо» га гувоҳ бўласиз: вагон кузатувчилари ёнингизга келиб, 60 мингдан берсангиз, бизнес классга ўтказиб қўяман, деганини эшитиб, ёқангизни ушлайсиз...» ─ дейилади мақолада.
Ушбу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz таҳририяти журналистик суриштирувини ўтказади.
Мавзуга оид
21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
21:07 / 17.04.2022
Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
09:57 / 04.02.2022