Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 2020 йилги сайловда ютқазишга тайёр эмаслигини айтди
Америка етакчиси Дональд Трамп 2020 йилда Қўшма штатларда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ютқазишга тайёр эмаслиги ҳақида гапирди.
Қайд этилишича, ундан давлат раҳбарлиги учун навбатдаги сайловда ютқазишга тайёр-тайёрмаслиги сўралган.
«Йўқ. Менимча, йўқ», — дея Трампнинг сўзларини келтирмоқда NBC.
У ютқазишни ёқтирмаслиги ва ўз ҳаётида ҳам ютқазишга одатланмагани ҳақида қўшимча қилган.
Трамп 18 июнь куни президентлик пойгасига қўшилганини маълум қилди. АҚШ президенти сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябрига белгиланган.
Бундан аввалроқ, Трамп иккинчи муддат учун сайлов кампанияси доирасида 25 млн евро маблағ йиғганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025
Ливитт: Украина бўйича музокаралар давом этмоқда, лекин президентлар бу ҳафта учрашмайди
08:53 / 07.11.2025