Трамп конгресс спикери қўнғироғидан кейин оммавий депортация бошланишини кейинга қолдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп конгресснинг қуйи палатаси спикери Нэнси Пелоси қўнғироғидан кейин ноқонуний мигрантларга қарши 23 июнда бошланиши керак бўлган рейдларни 2 ҳафтага қолдирди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Трамп 22 июнь твиттерда демократлар илтимоси билан ноқонуний мигрантларнинг оммавий депортацияси бошланишини кейинга қолдиришини маълум қилган. АҚШ иммиграция ва божхона полицияси депортация жараёнини 23 июнда АҚШнинг 10 та йирик шаҳрида бошлаши керак эди. Трамп республикачилар ва демократларга АҚШнинг жанубий чегарасидаги муаммони ҳал қилиб олиш учун 2 ҳафта вақт берди.
CNN маълумотларига кўра, Трамп ва Пелоси соат 19:20ларда 12 дақиқа суҳбатлашишган. Таъкидланишича, Пелоси рейдларни “оилаларни барбод қилувчи шафқатсиз ва қўпол ҳаракатлар” деб атаган. Унинг фикрича, Трамп миграция мақомини бузиш ва оғир жиноят ўртасидаги фарқни кўрмаяпти.
Кейинроқ Пелоси твиттерда Трампнинг рейдларни қолдириш қарорини қутлаган. “Барча жиҳатларни қамраб олувчи иммиграция ислоҳотлари учун вақт керак. Оилалар ажралмас бўлиб қоладилар”, деб ёзган демократлар вакили.
Трамп оммавий депортация бошланишини жорий ҳафтада эълон қилганди. У “ноқонуний мигрантлар АҚШ ҳудудига қандай тушган бўлсалар, шундай тез чиқарилиб юборилишлари”га ваъда берган.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:13 / 25.06.2020
Венесуэлада Мадуронинг Трамп билан учрашишга тайёрлиги маълум қилинди
16:04 / 24.06.2020