Помпео Саудия подшоҳи билан «самарали» учрашув ўтказди
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Саудия Арабистонига борди ва мамлакат подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар Эроннинг Яқин Шарқда парокандалик келтириб чиқараётган ҳаракатларини муҳокама қилишди.
Помпео твиттердаги саҳифасида подшоҳ билан учрашуви ҳақида шундай деб ёзди: «Жаноби олийлари қирол Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд билан самарали учрашув ўтказдик. Минтақадаги кескинлик ва Ҳурмуз кўрфазининг хавфсизлиги ҳақида гаплашдик. Кўрфаз хавфсизлигини таъминлаш асосий масала ҳисобланади».
Шундан сўнг АҚШ давлат котиби валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон билан ҳам учрашди. Учрашувларнинг аниқ тафсилоти очиқланмаган. Томонлар минтақадаги кескинликдан ташқари яқинда АҚШ сенати томонидан бекор қилинган 8 миллиард долларлик қурол-яроғ савдоси борасидаги 22та шартномани муҳокама қилишгани ҳам айтилмоқда. Чунки Помпео сенатнинг бу қарорини маъқулламаганди.
23-30 июнь кунлари Осиё бўйлаб турне ўтказадиган Помпео Саудиядан сўнг БАА, Ҳиндистон, Япония ва Жанубий Кореяда ҳам бўлади.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024