Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш ташкилотлари ва пудратчиларга нуқсон учун қўлланадиган жарима миқдори оширилмоқда
Қурилиш ишларини олиб бораётган ташкилотлар ва пудратчилар буюртмани бажариш чоғида камчилик-нуқсонларга йўл қўйса тўлайдиган жарима миқдори оширилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш вазирлигининг Миллий матбуот марказида ОАВ вакиллари билан учрашувида маълум қилинди. Мутахассиснинг айтишича, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама ҳам қилинган.
«Қурилиш чоғида нуқсонли ҳолатлар рўй бермаслиги учун асосий қилаётган ишларимиз, қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари, техник ходимлар учун ўқиш марказлари очилмоқда. Эндиликда, ўқишни тугатган техник назоратчига лицензия берилади. Бу масала, ҳозирда кўриб чиқилмоқда. Қурилиш жойига чиққан техник ходим сифатли назорат ишини амалга оширишга илмий салоҳияти, онги етиши керак.
Тан олишимиз керак, лойиҳа ташкилотларида ҳам, пудрат ташкилотларида ҳам, қурилаётган уйларнинг техник-назорат тафтиши ўрнатилган тартибда иш бермаяпти. Сабаб, ходимлар етиштиришимиз керак. Институтларни ёш кадрлар битириб чиқмоқда. Шу билан бирга, жарималарни ошириш масаласи кўриб чиқилди. Қурилиши ташкилотлари, пудратчиларга нисбатан Шаҳарсозлик кодекси 99-моддаси 1, 2, 3, 4, 5- қисмлари бўйича жарималар оширилмоқда. Буларни ҳаммасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан муҳокама қилдик
Шу билан бирга, 20 млрд сўмлик қурилиш ишини олиб бораётган пудратчи ташкилотни биз тўғридан-тўғри жаримага торта олмаймиз. Биз уларга жарима қўллашимиз учун ўрнатилган тартибда ҳужжатларини ўрганиб, хулосалар билан суд идорасига топширамиз. Бу ҳам ўз-ўзидан бўладиган иш эмас, анча вақтни олади. Кейин ҳужжатбозлиги кўп эди. Ҳатто, Тошкентда Қашқадарёнинг пудратчи ташкилоти ишлаётган бўлса, унинг эгаси яшаш жойи маҳалласидан маълумотнома ҳам олиб келиш талаб этилар эди. Яна қурилиш объектини топшириш муддати бор», - Kun.uz мухбири саволига жавоб берган мутахассис.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
18:55 / 15.05.2026