Танқиддан сўнг: Бухорода канализация тармоғи янгиланди
Kun.uz сайтида 11 июнь куни «Бухородан мурожаат: «Бизнинг кичик бўлмаган муаммомизга катталар эътибор қаратишармикан?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Мақолада Бухоро шаҳрининг марказида, М.Иқбол кўчаси (вилоят шифохонаси ҳудуди) қазилган захкаш узра ўтган кўприк остида марказий канализация тармоғи ёрилгани боис сув кўприкнинг икки томонидан ёриб чиқаётгани, чиқинди, қолаверса, кўприк ёнидан ўтган магистрал газ қувуридан сизиб чиқаётган газнинг жуда ўткир ҳиди ён-атрофга таралиб, одамлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётгани билдирилган.
Мақоладан сўнг 14 июнь куни Бухоро шаҳар «Сувоқава» ДУК мутахассислари томонидан муаммога сабаб бўлган ҳолатлар ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, канализация тармоғидаги носозлик йўл қурилиш корхонаси ходимлари томонидан ҳудудда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёнида очиқ коллектор устидаги кўприк олиб ташлангани оқибатида келиб чиққан. Канализация тармоғига ҳимоя ғилофи (стальной футляр) ўрнатилмай кўмилгани натижасида қувур ёрилиб, канализация сувлари чиққан.
Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, айни кунда юқорида келтирилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилган. Канализация тармоғи янгиланган.
Мавзуга оид
20:55
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38
Бухорода чўлдан саксовул синдириб олиб кетаётганларга 40 млн сўм жарима қўлланди
13:11 / 18.11.2024