Жаҳон | 10:35 / 25.06.2019
31438
1 дақиқада ўқилади

Эрон бир масалада Трампни 100 фоиз қўллаб-қувватлашини айтди  

Жавод Зариф / Фото: REUTERS / Khalid Al-Mousily

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШ президенти Дональд Трамп нима борасида 100 фоиз ҳақлигини айтди.

Зарифнинг айтишича, Трамп АҚШ қўшинларининг “Форс кўрфазида қиладиган иши йўқлиги” борасида “100 фоиз ҳақ”.

Теҳроннинг таъкидлашича, АҚШ қўшинларининг минтақадан олиб чиқилиши “АҚШ ва қолган дунё манфаатларига тўлиқ мос келади”.

Бироқ “Б гуруҳи”ни Вашингтон ва бутун дунёнинг манфаатлари қизиқтирмайди. Зарифнинг айтишича, бу гуруҳ “дипломатияни писанд қилмай, урушни истамоқда”.

Эрон ташқи ишлар вазири “Б гуруҳи” деб АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, Саудия Арабистони ва БАА валиаҳд шаҳзодалари Муҳаммад бин Салмон ва Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи атайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид