Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбeкистон ва Туркманистон ўртасида давлат чeгараси бўйича музокаралар ўтказилди
Фото: Фаррух Алиев
19-25-июнь кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Музокаралар давомида давлатлараро чегарада демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича таклифларни кўриб чиқиш давом эттирилди.
Хабарда айтилишича, мулоқот давомида чегарада аэрофототасвир ишларини амалга ошириш талаблари лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Музокаралар натижаларига кўра давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида дала демаркация ишларини ўтказиш, жумладан бу жараённи тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш бўйича келишувга эришилгани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026