Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида хавфсизлик хизматининг саккиз ходими ҳалок бўлди
Фото: REUTERS
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида “Толибон” ҳаракати жангариларининг ҳужуми натижасида хавфсизлик хизматининг саккиз ходими ҳалок бўлди ва яна 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, ҳужум сешанба оқшомида амалга оширилган.
“Толибон” жангарилари Ҳирот вилоятидаги Гулран тумани марказига ҳужум уюштириши оқибатида хавфсизлик хизматининг саккиз нафар ходими ҳалок бўлди, яна 16 киши, жумладан туман полицияси бошлиғи жароҳатланди", - деди вилоят полицияси матбуот котиби Абдулла Аҳад Вализода.
Унинг сўзларига кўра, тўқнашув эрталабгача давом этган, толиблар марказни эгаллай олмаган.
Мавзуга оид
21:29 / 21.05.2026
Европа “Толибон”дан нима хоҳлаяпти?
14:30 / 17.05.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:23 / 02.05.2026