Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АОКА делегацияси ЕХҲТга аъзо давлатлар элчилари учун тушлик ташкиллаштирди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегацияси Австрияга ишчи ташриф доирасида ЕХҲТга аъзо 18та давлатнинг элчилари учун тушлик ташкиллаштирди.
«Агентлик жамоаси ЕХҲТга аъзо 18та давлатнинг элчилари учун тушлик ташкиллаштирди.
Тушликни ташкиллаштиришдан мақсад - мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, энг аввало, оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот тақдим этиш ҳамда медиа соҳаси бўйича лойиҳалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат», дейилади агентлик директори Комил Алламжоновнинг фейсбукдаги расмий саҳифасида.





Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегацияси 24 июнь куни Австрияга ишчи ташрифини бошлаганди. Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева бошчилигидаги делегация шу вақтга қадар «Kurier» газетаси раҳбари Гельмут Брандштаттер, Австрия давлат телерадиокомпанияси «ORF» Бош директори Александр Врабетц, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер ҳамда ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир билан учрашувлар ўтказганди.
Мавзуга оид
08:29 / 21.05.2026
Австрияда собиқ разведка ходими РФ учун жосусликда айбланмоқда
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
18:18 / 18.05.2026
Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди - Саида Мирзиёева
14:26 / 15.05.2026