Иқтисодиёт | 20:08 / 26.06.2019
9557
2 дақиқада ўқилади

Табиий монопол корхоналар хусусийлаштирилмайди — Давлат активларини бошқариш агентлиги 

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2019-2021 йилларга мўлжалланган «Давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларига эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ этиш стратегияси»  лойиҳасида кўзда тутилган давлат улуши сақлаб қолинадиган корхоналар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, давлат манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлашни амалга оширувчи корхоналар, ҳарбий корхоналар ва бошқа стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар, хусусан қуйидаги 3 тоифага кирувчи корхоналар хусусийлаштирилмайди.

1. Давлат улуши 100 фоиз сақланадиган корхоналар (табиий монополия субъектлари);

2. Мажоритар, яъни 51 фоизи акцияси давлат ихтиёрида қоладиган корхоналар;

3. Миноритар ва вақтинчалик давлат ихтиёрида қоладиган корхоналар.

Шунингдек, стратегия лойиҳасида «Ўзбекэнерго»  «Ўзбекнефтгаз»  каби ўз ихтисослиги бўлмаган активларга эгалик қиладиган ташкилотлар сафидан бу корхоналарни чиқариш ишларини давом эттириш кўзда тутилади.

Бу стратегиянинг асосий мақсади давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, уларни фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишни назарда тутади. Бир сўз билан айтганда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришдан иборат.

Давлат активларини бошқариш агентлиги департаменти бошлиғи Бахтиёр Ҳайдаровга кўра, стратегия лойиҳаси қабул қилингандан кейин давлат иштирокидаги барча корхоналари инвентаризациядан ўтказилади.

«Уларнинг давлат улушини сақлаш мезонларига мувофиқлиги вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тузиладиган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, улар 3 гуруҳга тоифаланади. Давлат ихтиёридан чиқиб кетадиган корхоналарни хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади», — дейди у.

Мавзуга оид