Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда онлайн-ўйинлар ва стриминг сервисларига нисбатан солиқ жорий этилиши мумкин
Таиланд акцизлар департаменти обуначилардан тўлов оладиган онлайн-ўйинлар ҳамда мусиқа ва фильмлар узатувчи сервисларга нисбатан солиқ жорий этиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси хабар берди.
Акцизлар департаменти бош директори Патчар Анунтасилпанинг сўзларига кўра, YouTube ва Facebook каби Таиланд ташқарисида жойлашган сервислардан солиқ ундиришда муаммолар мавжуд. Агарда йиғим жорий этишнинг уддасидан чиқилса, бу ҳашамат учун солиқ бўлади.
Таиланд молия вазирлиги мамлакатда даромад оладиган, лекин қироллик ташқарисида бўлган онлайн-платформаларга солиқ жорий этиш имкониятларини мунтазам ўрганиб боради, деб ёзади Bangkok Post.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026