Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбeкистон ва ЕИ ўртасидаги кeнгайтирилган шeриклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокаралар бўлиб ўтди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
25-26 июнь кунлари Брюссел шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, тадбир чоғида Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришга йўналтирилган ушбу муҳим ҳужжатнинг кўпгина моддалари ва бўлимлари юзасидан илгари силжишга эришилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган фаол ислоҳотлар ҳам музокараларда олдинга одимлашга ўз ҳиссасини қўшди.
“КШҲБ доирасида томонлар муҳокама қиладиган қоидалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш Стратегиясида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга мос келади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ЕИ Ўзбекистондаги ислоҳотларни, жумладан диверсификациялашган ва рақобатбардош иқтисодиётни ривожлантириш, мамлакатнинг глобал дунё хўжалик алоқаларига интеграциялашуви, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини эътироф этди.
КШҲБнинг савдо муносабатлари қисми бўйича ишчи гуруҳ музокараларни 28 июнгача давом эттиради. Жорий йилда музокараларнинг яна иккита раундини – бир мартадан Тошкент ва Брюссел шаҳарларида ўтказиш режалаштирилмоқда. Томонлар яқин истиқболда КШҲБнинг матнини келишиш борасида анча илгарилашга эришиш учун зарур чораларни кўриш истагини билдирди.
Мавзуга оид
08:49 / 21.05.2026
Исроил вазирининг видеоси ЕИ ва АҚШ танқидига учради
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026