Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда шифокорни пичоқлаган шахс қўлга олинди
29 июнь куни соат 10-30 ларда фуқаро Ж.К. Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ.нинг кўкраги ва қорин қисмига бир неча марта пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган.
Бунга Т.Ҳ. унинг 2005 йилда туғилган укаси Қ.Ж.ни 26 июнь куни “эхинококкоз” ташхиси билан операция қилиши натижасида укаси вафот этганлиги ва Қ.Ж. уни қасддан ўлдиришни мақсад қилганлиги сабаб бўлган.
Бўлим шифокори Б.Ғ. уларни ажратиб қолиши натижасида Ж.Қ. жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.
Т.Ҳ.га шифокорлар томонидан ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Тезкор қидирув чора-тадбирлар натижасида Ж.Қ. Зафаробод тумани, “Узун” қишлоғида ушланиб, қўлидаги ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Мавзуга оид
17:57 / 17.05.2026
Жиззахдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
17:59 / 06.05.2026
Самарқандда хатна фожиаси: соғлом болаларни носоғлом тизим ўлдирди
07:50 / 06.05.2026
Жиззахда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган болани ток урди
21:10 / 03.05.2026