Жаҳон | 13:48 / 29.06.2019
18239
2 дақиқада ўқилади

Трамп: С-400 сотиб олиниши билан боғлиқ вазиятда Эрдўған айбдор эмас

Фото: REUTERS / Kevin Lamarque

АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуалари сотиб олиниши билан боғлиқ вазиятда Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған айбдор эмаслигини айтди.

"У ҳеч нарса қила олмасди, чунки бу тизимларни аллақачон сотиб олган", - деди Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, аввалги президент Барак Обама даврида Туркия Patriot ракеталарини сотиб олмоқчи бўлганини, аммо унга рад жавоби берилганини таъкидлади. АҚШ президенти Эрдўғанга нисбатан "жуда адолатсиз муносабатда" бўлинаётганини айтди.

27 июнь куни Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған F-35 самолётларини етказиб бермаслик ҳақидаги таҳдидлар ноўрин эканлиги, чунки мамлакат 1,25 миллиард доллар тўлаб бўлганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, агарда шартномага риоя қилинмаса, бу пуллар қайтарилишини талаб қилади.

2017 йил сентябрда Россия Туркияга тўртта С-400 дивизионини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган. Шартнома қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этади, унинг ярмини Россия кредити қоплайди.

Мавзуга оид