Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон тинчлик музокаралари мезбонлигига Ўзбекистон, Германия ва Индонезия даъвогар
Афғонистон ташқи ишлар вазири матбуот хизмати раҳбари Сибҳатулла Аҳмадий Ўзбекистон, Германия ва Индонезия давлатлари Афғонистон тинчлик музокараларига мезбонлик қилиш таклифини берганини баён қилди. Бу ҳақда TRT International хабар тарқатди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббонийнинг Германияга ташрифи арафасида матбуот саволларига жавоб берган Сибҳатулла Аҳмадий, “Музокаралар яқинда амалий натижаларга эришиш мумкин бўлган босқичга келди”, деб таъкидлади.
Бундан олдин, Афғонистон президенти Ашраф Ғани 31 март куни Кобулда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация билан учрашганди.
«Агар толиблар Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри гаплашиб олишга тайёр бўлса, Ўзбекистон музокараларни қабул қилиши мумкин», - деганди Комилов.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026