Ўзбекистон | 21:20 / 01.07.2019
32222
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирлиги тизимида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида янги тайинловлар амалга оширилди.

YouTube

 

Tas-IX

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Абитович Назармуҳамедов, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Шавкат Тоҳирович Мавлонов ва Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари Акромхон Бобохонов истеъфога чиқарилди.

Уларнинг икки нафари вилоят ички ишлар бошқармаларига раҳбарликка жўнатилди. Даврон Назармуҳамедов Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига, Шавкат Мавлонов эса Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига бошлиқ бўлган. Акрамхон Бобохоновнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ўз навбатида Ички ишлар вазирига уч нафар янги ўринбосар тайинланган. Собиқ биринчи ўринбосар Даврон Назармуҳамедов ўрнига шу вақтга қадар Самарқанд ички ишлар бошқармасини бошқариб келган полковник Азиз Анварович Тошпўлатов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 

Шавкат Мавлонов ўрнига шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келган полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров Ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари бўлган. 

ИИВ Тергов департаментининг собиқ бошлиғи, вазирнинг собиқ ўринбосари Акрамхон Бобохонов ўрнини эса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев эгаллаган.

Шунингдек, Хоразм вилояти ИИБнинг собиқ бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилган Азиз Тошпўлатов ўрнига Самарқанд вилояти ИИБнинг янги бошлиғи бўлган.

Мавзуга оид