Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси сотиш ҳажмини ошириш учун 45 млн. АҚШ доллари ажратади
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон ҳукумат раҳбари Абдулла Абдулла билан билан учрашди. Томонлар Ўзбекистоннинг Афғонистонга электр энергияси сотиш ҳажмини ошириш борасида музокара ўтказишди. BBC'нинг хабар беришича, Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси савдоси ҳажмини ошириш учун 45 миллион АҚШ доллари ажратади.
Мозори Шарифда ўтган учрашув вақтида Абдулла Абдулла томонларнинг электр энергияси савдоси ҳажмини ошириш вақти аллақачон келганини маълум қилди. Афғонистон ҳукумат раҳбари савдо алоқалари яхшилигини, лекин уларни янада кенгайтириш кераклигини айтди.

«Афғон ҳукумати томонлар ўртасидаги муносабатлар кенгайишини қўллайди. Ўзбек инвесторлари Афғонистонда, афғон инвесторлари эса Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият кўрсатишларига умид қиламиз»,- деди Абдулла Абдулла.

Сўзи аввалида Қобулдаги терактлар муносабати билан афғон халқига ҳамдардлик билдирган Абдулла Арипов афғон инвесторларининг Ўзбекистондаги фаолияти жадаллашганини таъкидлади: «Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишидан мамнунмиз. Афғонистонлик инвесторларнинг Ўзбекистонга жалб қилиш борасидаги ҳаракатларимиз самара берганини айтишим мумкин.
Сурхондарёдан Афғонистоннинг Бағлан вилояти Пули Хумри шаҳригача бўлган 200 км атрофидаги масофага электр энергияси узатиш 110 миллион АҚШ долларга тушади. Ўзбекистон бу учун 45 миллион доллар ажратади»,- дейди Ўзбекистон бош вазири.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
10:50 / 12.06.2026