Самарқандда 5 ойда 1214та ажрим қайд этилди
Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг дастлабки беш ойида судлар томонидан 2271та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Шундан 1214таси қаноатлантирилган. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг олтмиш тўртинчи сессиясида вилоят фуқаролик суди томонидан маълумот берилди.
Мутахассислар томонидан никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилиш сабаблари ҳам таҳлил қилинган. Қуйида ажримларнинг асосий сабаблари санаб ўтилган.
Жумладан, 2271та ажрим ишидан 1250таси оилавий келишмовчилик, 192таси моддий қийинчилик, 113таси фарзандсизлик, 59таси спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида экани ойдинлашган.
Бундан ташқари, ажрашиш учун ариза берганларнинг ёш тоифаси ҳам таҳлил қилинган. Хусусан, ажрашиш учун аризалар 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган фуқаролардан 737та, 26 ёшдан 35 ёшгача фуқаролар 1102та, 35 ёшдан юқори фуқаролар томонидан 432та келиб тушган.
Мавзуга оид
08:51
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024