Табиий монополия субъекти томонидан йўл қўйилган хато истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлар томонидан табиий монополия субъектларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қилган мурожаатларини доимий равишда ўрганиб бормоқда, дея хабар қилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати.
Билдирилишича, қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича олиб борилган ўрганишларнинг кўрсатишича, кўпчилик ҳолларда ягона етказиб берувчи ҳисобланган табиий монополия субъектлари амалдаги қонунчилик талабларига юзаки қараган холда истеъмолчиларга асоссиз қарзларни ҳисоблаш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Истеъмолчиларга асоссиз қарзларни ҳисоблаш ҳолатларини йўл қўйилиши борасида МЧЖлардан бирининг мурожаати мисол қилиб келтирилган.
Қўмита томонидан МЧЖнинг истеъмол қилинган электр энергияси учун “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ортиқча маблағ ундирилиши тўғрисидаги мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган қум ва чақиқ тош маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3379-сон қарори иловасида кўрсатиб ўтилмаган бўлса-да, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ушбу маҳсулотларнинг электр энергияси истеъмоли учун ортиқча 94,2 млн сўм маблағ ундирилгани аниқланди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида ортиқча ҳисобланган ва ундирилган 94,2 млн. сўм маблағ МЧЖ фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди ҳамда истеъмолчининг манфаатлари ҳимоя қилинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:51
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:10
Салкам 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
09:14 / 18.11.2024