Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Тожикистонга бериладиган молиявий ёрдамни уч бараварга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Тожикистонга бериладиган 60 млн доллар миқдоридаги йиллик молиявий ёрдамни 200 млн долларга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Душанбеда банк президенти Сума Чакрабарти маълум қилди.
"ЕТТБ директорлар кенгашига мамлакатга йиллик ёрдамни ҳозирги 60-70 млн доллардан 150-200 млнга ошириш ҳақида шахсан ўзим айтмоқчиман", - деди у.
ЕТТБ президенти Тожикистонга ташрифи чоғида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон ҳамда иқтисодий сектор мулозимлари ва хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Маълумотларга кўра, ЕТТБнинг мамлакатда амалга оширган ва ҳозирги лойиҳалари ҳажми 2019 йил 1 июнь ҳолатига 845 млн доллар атрофида.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026