«Арсенал» бразилиялик ёш ҳужумчини трансфер қилди
«Арсенал» Бразилиянинг «Итуано» клуби ҳужумчиси Габриэла Мартинеллини сафига қўшиб олди.
Лондон клуби расмий сайти хабар беришича, Бразилия чемпионатининг тўртинчи дивизионида тўп сурган 18 ёшли футболчи билан кўп йиллик шартнома тузилган.
Goal.com нашри маълумотига кўра, «Арсенал» ушбу футболчи трансфери учун 6 миллион фунт тўлаган.
Мартинелли сан-паулуликлар клубида 16 ёшида дебют қилган ва жамоа сафида жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол урган.
Ушбу футболчи «Арсенал»нинг ёздаги илк трансфери бўлди.
Май ойида ушбу форвард Америка Кубоги арафасида Бразилия терма жамоаси йиғинига чақирилганди.
ОАВ маълумотига кўра, келиб чиқишига кўра италиялик бўлган бу ёш футболчига дунёнинг 25 клубидан қизиқиш билдирилаётганди. Бу жамоалар қаторида Бразилиянинг «Крузейро», «Фламенго», «Палмейрас», «Сантос» клублари, Англиядаги қатор клублар, шунингдек «Барселона» ва «Реал Мадрид» ҳам бор эди.
Қайд этилишича, Габриэл икки йил муқаддам «Барса» ва «Манчестер Юнайтед»да малака оширганди.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024