Жаҳон | 23:01 / 02.07.2019
8879
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко мамлакатни ҳимоя қилиш учун Россия ёки НАТОга суянмасликка чақирди

Фото: РИА Новости

Беларусь президенти Александр Лукашенко республика ўз мустақиллигини ўзи ҳимоя қилиши, Россия ёки НАТО ёрдамига кўз тикмаслиги кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, мустақиллик ғоясини Беларусь “жамияти олқишлар билан” қабул қилган. 

“Қарз, мустақилликни ҳимоя қилиш масаласи юзага чиққанида эса ҳамма “йўқ!” деб қичқирди”, - деди Лукашенко.

Лукашенконинг айтишича, мустақилликни ҳимоя қилишнинг бир неча вариантлари бор, масалан, НАТОга мурожаат қилиш мумкин. 

"Агарда қаттиқ илтимос қилсак, улар бунга ваъда беришади. Сиз шуни хоҳлайсизми? Мен хоҳламайман", - деди у. 

У бошқа вариант сифатида Россиядан илтимос қилиш мумкинлигини айтди.

“Илтимос қилишимиз ва келишишимиз мумкин... Сизлар бизни ҳимоя қилиши учун Россия таркибига қўшилишни истайсизми? Йўқ. Мен ҳам истамайман”, - деди Беларусь раҳбари.

Лукашенко беларуслар учун учинчи вариант: ўзини ўзи ҳимоя қилиш қолганини таъкидлади.

У шунингдек, ватанни барча, айниқса эркаклар ҳимоя қилиши шарт эканлигини қўшиб қўйди.

Мавзуга оид