Жамият | 14:09 / 02.07.2019
11604
2 дақиқада ўқилади

Пиёдани уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

2019 йил 30 июнь куни соат 05:25ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани Ақманғит ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Ақманғит-Кегейли” йўлида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Нукус тумани Кўк-тау МФЙда яшаган 35 ёшли Ж.Б.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада пиёда Ж.Б. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу ҳодисага гувоҳ бўлган бўлсангиз ёки ушбу ҳодисага алоқадор, шунингдек мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс ва унинг автомашинаси ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид