Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолди
Бугун, 2 июль куни, ЮНЕСКО ҳузуридаги Умумжаҳон мероси қўмитаси Боку шаҳридаги 40-сессиясида Шаҳрисабз тарихий маркази борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
«Ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қабул қилинган умумжаҳон мероси объектларини ҳимоя қилиш бўйича чора –тадбирлар, жумладан тарихий шаҳарлардаги барча қурилиш ишларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳукумат қарори олқишланади. Унда шаҳарни ривожлантириш бўйича аниқ тавсиялар мавжуд ва Шаҳрисабз умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолиши айтилган», - деб маълум қилди Абдуҳакимов.
Шу билан бирга Ўзбекистон томони икки йил ичида шаҳарни регенерация қилиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июнь ойи охирларида ЮНЕСКО умумжаҳон маданий мерослар комиссияси Шаҳрисабз тарихий марказини рўйхатдан чиқариш масаласини кўриб чиққанди. Ушбу масала ижобий ҳал бўлганди.
Мавзуга оид
21:15 / 11.12.2025
Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
17:45 / 10.12.2025
Саида Мирзиёева қўбиз ва ўтовнинг ЮНЕСКО маданий мерос рўйхатига киритилганини олқишлади
11:20 / 10.12.2025