Ўзбекистон | 07:49 / 03.07.2019
18458
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Халқ таълими вазирининг буйруғи билан Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дилфуза Рўзиқуловна Садриддинова
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

2019 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб, Дилфуза Рўзиқуловна Садриддинова Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

Дилфуза Садриддинова 1994 йили Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 1994 йилдан шу кунга қадар халқ таълими соҳасида турли лавозимларда ишлаб келган.

Янги тайинловга қадар, 2004 йилдан бери Жиззах шаҳридаги энг нуфузли мактаблардан бири ҳисобланган 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келган.

Дилфуза Садриддиновага Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозими вазифасида вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Мавзуга оид