Корея элчиси Кан Чжэ Квон Artel заводига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 3-июль куни Жанубий Корея элчиси Кан Чжэ Квон Artel компаниясининг совутгичлар ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмоннинг ташриф буюришдан мақсади Artel заводларидаги Artel ва Samsung совутгичларининг ишлаб чиқариш жараёни, сервис маркази ҳамда логистика бўлими фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиш бўлди.
Artel корхонаси Жанубий Кореянинг Samsung компанияси билан кўп йилдан бери самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзининг юқори сифати билан барча дунё стандартларига тўлиқ жавоб берувчи Artel компанияси бугунги кунда нафақат Samsung совутгичлари, балки телевизорлари, чангютгичлари, кир ювиш машиналари ҳамда микротўлқинли печлари каби маҳсулотларнинг кенг ассортиментини ишлаб чиқармоқда. Айтиш лозимки, Samsung корхонаси маҳсулотларининг Artel заводларида ишлаб чиқариш жараёни чуқур локализацияланган ва математик аниқлик билан амалга оширилади.
Жанубий Корея элчиси Кан Чжэ Квон Artel заводини катта қизиқиш билан ўрганиб чиқди, маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг мукаммаллиги эса мартабали меҳмонни чуқур ҳайратлантирди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Artel компанияси қошидаги логистика бўлимининг фаолияти олий мартабали меҳмон томонидан юқори баҳоланди ва мақтовларга сазовор бўлди.
Жанубий Корея элчиси Кан Чжэ Квон каби меҳмонларниниг Ўзбекистонда маиший техника ва электроника ишлаб чиқарувчи компанияларига бўлган қизиқиши Республикамизда юқори технологияларни ишлаб чиқариш соҳаси жадал ривожланиб бораётгани ҳақида яққол дарак беради. Artel компанияси эса яқин келажакда ушбу сифат даражасини янада юқори поғонага олиб чиқишни режалаштирмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022