Жаҳон | 19:28 / 03.07.2019
5896
1 дақиқада ўқилади

Шаржа амирининг ўғли вафот этиши муносабати билан БААда уч кунлик мотам эълон қилинди

Фото: Getty-Contributor

Шаржа амирлиги ҳукмдори шайх Холид бин Султон Ал Қосимийнинг ўғли ўлими муносабати билан БААда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди, деб хабар берди WAM ахборот агентлиги.

Шаржа амирининг ишлар бошқармаси маълум қилишича, шайх Холид Ал Қосимий 1 июль куни Буюк Британияда вафот этган. Ўлим сабаби хабар қилинмаяпти.

Ўттиз тўққиз ёшли Холид Ал Қосимий Шаржа амирлиги ҳукмдори шайх Холид бин Султон Ал Қосимийнинг учинчи ўғли эди.

Холид Ал Қосимий Буюк Британияда яшар, у Qasimi кийим-кечаклар брендига асос солганди.

1999 йилда Буюк Британияда Шаржа ҳукмдорининг катта ўғли шайх Муҳаммад бин Султон Ал Қосимий 24 ёшида вафот этган. ОАВнинг маълумотига кўра, суддаги тингловларда унинг ўлимига гиёҳванд моддани ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш сабаб бўлганлиги айтилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид