Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда кафе ишчиларини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, жиноят содир этган ака-ука қўлга олинди
2019 йил 30 июнь куни соат 02:00ларда 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган “Олтин диёр” кафесига темир панжарасидан ошиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар шу кафенинг тўрт нафар ишчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, улар орасидаги 18 ёшли Д.Б.га тегишли “Редми” ва “Миезу” ҳамда Р.Э.га тегишли “Самсунг” русумли мобиль телефонларини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар 4-микрорайонда яшовчи 25 ёшли Ф.А. ва унинг бирга яшовчи укаси 23 ёшли И.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
10:12 / 05.11.2025
Чирчиқда “Ақлли шаҳар” тизими босқичма-босқич жорий этилади
10:44 / 04.11.2025