ИИВ Малака ошириш институти сайёр ўқув йиғинлари ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Институт профессор-ўқитувчилари томонидан ўтган 11 ой мобайнида ўтказилган ўқув йиғинларида қарийб 6500 га яқин ходимлар қатнашиб, ўз малакасини оширди.
Жорий йилнинг 1-17 июль кунлари Институт томонидан Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги туманлар ва шаҳарлар ички ишлар органларининг жиноят-қидирув бўлимлари бошлиқлари, хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати тезкор ва профилактика ходимлари, навбатчилик қисмлари ходимлари ва профилактика инспекторлари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.
Ўқув йиғинларида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, машғулотлар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан ички ишлар идоралари фаолиятидаги илғор тажрибалар билан таништирилмоқда.
Таълим муассасасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жиноятчиликка қарши курашиш, Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, Ахборот-технологиялари кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан назарий ва амалий машғулотлар ўқитишнинг замонавий интерфаол услублари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.
Сайёр ўқув йиғинларини Институт бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор, полковник Нуриддин Норматов очиб, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида бутун халқимиз учун буюк неъмат ҳисобланган “тинчлик ва осойишталикни сақлаш” масаласига бугунги кунда жамиятдаги энг муҳим иккита масаладан бири сифатида алоҳида эътибор қаратганлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Бундан ташқари, жойларда ўтказилаётган ушбу тадбирлар доирасида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудий ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларни фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” мавзусида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш ҳам амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024