Истанбулда Ўзбекистоннинг икки фуқароси вафот этди
Ўзбекистон бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган, Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. А.Мамиржановнинг соғлиги у бассейнга борган пайтда ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, 2019 йилнинг 30 июнь куни Истанбул шаҳрида велосипеддан йиқилиш натижасида бошидан жароҳатланиши оқибатида 1967 йил 5 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова ҳам вафот этган.
Бош консулхона қайд этилган ҳолатларни назоратга олган ва ватандошларнинг жасадларини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди.
Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакат бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
Мавзуга оид
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024