Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди
2019 йил 25 май куни соат 01:00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Оқтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб, 21 ёшли пиёда Д.Т.ни уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Д.Т. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани Жийда қишлоғи, Жийда МФЙда яшовчи 33 ёшли Б.Ҳ. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
14:06 / 11.06.2026