Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 30 июнь куни Россиянинг Владивосток шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси О.Р. тўсатдан вафот этди. У Приморье ўлкасида 2018 йил май ойидан буён қонуний равишда яшаб ва ишлаб келган.
ТИВ хабарига кўра, айни пайтда бош консулхона консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда Агентлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан ҳамюртимизнинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатишича, Россиянинг Узоқ шарқ федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Яҳудий автоном области, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026