Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
Қўқон шаҳрида Фарғона вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, педагог кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган кўрик танловда вилоятнинг 19 та туман ва шаҳридан 57 нафар педагог иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра , “Йилнинг энг яхши методист тарбиячиси” йўналиши бўйича Қувасой шаҳридаги 22-МТМ методисти Мафтуна Хокимжонова, “Йилнинг энг яхши ижодкор тарбиячиси” йўналиши бўйича Фарғона шаҳридаги 52-МТМ тарбиячиси Хулкар Акрамова, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячиси” йўналиши бўйича Марғилон шаҳридаги 35-МТМ тарбиячиси Манзурахон Қосимова вилоят босқичида энг юқори ўринни эгаллаб республика босқичига йўлланма олишди.


Ўтказилган тадбир давомида санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларга Фарғона вилоят ҳокимлиги ва Фарғона вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026