Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш таклиф қилиняпти
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш керак. Менинг таклифим шуки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олимпиада куни ҳамма иштирокчиларни тўплаб, олимпиада материалларини онлайн танлаб олиш имкониятини бериши керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, жавобларни онлайн бериш амалиётини жорий этиш керак. Шунда иштирокчилар ўзларини ўзлари баҳолаш имкониятига эга бўлишади. Ҳозирги кунда олимпиада саволлари мезбон университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланади ва бу ўз навбатида танловнинг адолатли ўтишига таъсир қилади.
Ҳакамлар ҳайъати Олий таълим ва ўрта махсус вазирлиги томонидан белгиланиши керак. Ҳар бир босқичда иштирокчилар ишларининг Олий таълим ва ўрта махсус вазирлиги сайтига жойлаштирилиши жараённинг шаффофлигини таъминлайди.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини ўтказишни такомиллаштиришни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
11:34 / 26.02.2026
Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ёшларга 1 млрд сўмдан ортиқ мукофот тўланади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
09:05 / 13.12.2025