Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда эркакларга очиқ бадан билан юриш тақиқланди
Хитойнинг Цзинань шаҳрида эркакларга очиқ бадан билан юриш тақиқланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Шаҳар раҳбарияти эркакларнинг ярим яланғоч юриш одатига чек қўйишга қарор қилди, чунки бу “шаҳар имижига путур етказади”.
Хитойликлар орасида эркакларнинг бундай юриши “Пекинча бикини” деб ҳам аталади. Ёзда бундай ярим яланғоч эркакларни жамоат жойлари, ресторан, пляж, боғ ва автобусларда кўплаб учратиш мумкин.
2 июнда шаҳар раҳбарияти аҳоли жамоат жойларида кийимда юриши ва ўзини “маданиятсиз тутишни”, жумладан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ва дарё ҳамда фаввораларда оёқларни ювишни бас қилиши сўралган огоҳлантириш эълон қилган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026