Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи кучли зилзиладан сўнг Калифорниянинг икки округида фавқулодда ҳолат жорий этилди
АҚШнинг Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом шанба куни юз берган кучли зилзиладан сўнг Сан-Бернардино округида фавқулодда ҳолат жорий этди.
Калифорния жанубида шанба куни эрталаб 7,1 балли зилзила юз берди. Оқибатда 200 мингга яқин киши электр таъминотисиз қолди, бир неча киши жароҳатланди. Бу ушбу ҳафтада штат жанубида юз берган иккинчи кучли зилзиладир. Пайшанба куни Рижкрест шаҳри яқинида 6,6 балли зилзила юз берганди.
Сан-Бернардино аҳолиси сони бўйича Калифорниянинг бешинчи ўринда турадиган округи бўлиб, бу ерда 2 миллионга яқин киши яшайди.
Аввалроқ штатнинг 800 мингга яқин киши яшайдиган Керн округида фавқулодда ҳолат жорий этилганди.
Мавзуга оид
09:15 / 16.06.2026
Калифорнияда АҚШнинг B-52 стратегик бомбардимончиси қулади
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
13:07 / 24.01.2026