Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳусийчилар дронлар орқали Саудия Арабистонидаги иккита аэропортга ҳужум уюштирди
Ямандаги “Ансар Аллоҳ” (ҳусийчилар) ҳаракати тарафдорлари учувчисиз учадиган қурилмалар ёрдамида Саудия Арабистонининг Абҳа ва Жизан шаҳарларидаги аэропортларга ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Яманнинг Al Massira телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, қирувчи самолётлар турадиган ангарлар ва бошқа ҳарбий объектлар ҳужум нишонига айланган. Reuters агентлигининг қайд этишича, Саудия Арабистони мазкур хабарни ҳозирча тасдиқламаган.
12 июнь куни ҳусийчилар Абҳадаги аэродромга ракета йўллаганди. Ҳужум натижасида 26 киши жароҳатланган. 14 июнь куни эса ушбу аэродромга дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилган, Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари бешта учувчисиз қурилмани тўхтатиб қолганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026