Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда машина ичидан қиймати 72 млн долларга тенг бўлган 18 грамм радиоактив модда топилди
Туркиянинг Болу вилоятида полиция ходимлари машина ичидан ядро қуроли учун жанговар каллаклар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган калифорний радиоактив моддасини топди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берди.
Хабарда айтилишича, контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари Отатурк парки ҳудудида машинани тўхтатишган ва унинг ичида 18,01 грамм калифорний моддаси борлигини аниқлашган.
"Қиймати 72 млн доллар деб баҳоланаётган ушбу модда ўрганиш учун Туркия ядро энергияси кенгашига жўнатилди", — деб маълум қилди маъмурият.
Қайд этилишича, мазкур иш бўйича беш киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026