Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда содир бўлган портлашда ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди, 180га яқин киши жароҳатланди
Афғонистон шарқидаги Ғазни шаҳрида юз берган портлаш натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, 179 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Воҳидулла Майрага таяниб TOLO news телеканали хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Афғонистон миллий хавфсизлик директорати бўлинмаси биноси яқинида миналаштирилган автомобиль портлаган.
Аввалроқ 12 киши ҳалок бўлгани, 43 киши жароҳатлангани маълум қилинганди. Ҳужумдан жабрланганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026