Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХнинг сохта ходими ушланди. У мусодара қилинган машиналарни арзон нархда олиб беришини айтган
Жорий йилнинг 26 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган 35 ёшли С.Қ. Ўзбекистон Республикаси ДХХ вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
У таниши, Гулшан кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 44 ёшли Ғ.Э. ўзининг танишлари, Ю.Ражабий кўчасида яшовчи, 60 ёшли Ш.Ш. ҳамда Олтинсой туманида яшовчи 41 ёшли Н.М.ларга, С.Қ.ни Ўзбекистон Республикаси ДХХ вилоят бошқармасида ишлашини, уни танишлигини ва у орқали мусодара қилинган машиналарни олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, улардан пул олиб юрганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида Ш.Ш. ва Н.М.лар ҳақиқатдан хам Ғ.Э. С.Қ.ни уларга ДХХ ходими сифатида таништириб, мусодара қилинган автомашиналарни олиб беришини ваъда қилиб, улардан жами 240 млн. сўм пул олганлиги аниқланган. Ғ.Э. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026