Жаҳон | 07:51 / 08.07.2019
6835
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда яна норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Фото: © REUTERS / Tyrone Siu

Ҳонгконгда ўн минглаб фаоллар экстрадиция тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишга қарши намойишга чиқишди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, намойишчилар хитойлик туристлар орасида оммабоп бўлган Чимсачёй районида тўпланган. Бу ерда Ҳонгконгни Хитой билан боғлайдиган Ғарбий Коулун темирйўл станцияси жойлашган.

Намойиш қатнашчилари туристларга Ҳонгконгдаги норозилик ҳаракати тўғрисидаги газета ва варақалар тарқатишмоқда. Изоҳланишича, цензура боис Хитойдагиларнинг кўпчилиги ушбу намойишлар ҳақида маълумотга эга эмас.

Кейинги вақтда Ҳонгконг аҳолиси экстрадиция тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилишига қарши бир неча марта намойишлар ўтказишди. Оммавий намойишлар сабабли қонунга тузатиш киритишни кўриб чиқиш ортга сурилди.

Мавзуга оид