Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим вазирлиги: «Яшнобод туманида маҳсулотларни мулозимлар буйруғи билан харид қилиш ҳолати аниқланмади»
2019 йил июль ойида интернет тармоғида аудиохабар тарқалди. Унда Яшнобод тумани ҳоким ўринбосари томонидан Яшнобод туман мактабгача таълим бўлими мудирига барча мудирларни тонг саҳарлаб айтилган жойга олиб чиқиш ҳамда назорат қилувчи идоралар учун маълумотларни сохталаштириш мақсадида қўшимча янги маҳсулотлар харид қилиш топшириғи берилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз ходимига нисбатан хизмат текшируви бошлангани ҳақида хабар берди.
Мактабгача таълим вазирлиги ҳам вазиятни ўрганиб чиқди. МТВ аудиторлари ҳамроҳлигидаги ишчи гуруҳи Яшнобод тумани МТТларни айланиб чиққан ва режадан ташқари текширув ўтказган. Белгиланган қоидаларга мувофиқ, маҳсулотлар хариди ҳисоб варағи сақланган ҳолда ва фақат туман МТБ марказий бухгалтерияси орқали шаффоф амалга оширилиши керак. Текширув чоғида харид қоидаларининг бузилиши ҳамда маҳсулотларни ўз ҳисобидан ёхуд мулозимлар буйруғи билан харид қилиш ҳолати аниқланмаган, дейилади вазирлик хабарида.
Ўрганишлар шуни кўрсатганки, май ойида рўй берган ушбу ҳолатда ҳам сохталаштирилган харид амалга оширилмаган. МТВ ишчи гуруҳи олиб борилган ҳаракатлар натижасида шундай хулосага келдики, МТТ мудири ўзининг тутиши – қатъий субординация одати натижасидир. Бу унинг туман ҳокими ўринбосари сўзларига ўйланмай итоаткорликда жавоб қайтарганлигида кўринади. Бироқ бу у томонидан бу кўрсатмаларининг бажарилганини англатмайди, дейилади хабарда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси МТТларда озиқ-овқатлар сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида қуйидаги чораларни ишлаб чиқди:
1. Ички фойдаланиш учун Telegram-канал ташкил этилиб, унинг воситасида Тошкент шаҳар МТББда маҳсулотлар сифати ва таомлар тайёрланишини назорат қилади. Тошкентнинг барча МТТ ҳар куни ушбу каналга фото ва видео материаллар юборади.
2. Ота-оналар билан МТТда таомлар сифатига доир сўровлар ва доимий учрашувлар амалиёти жорий қилинмоқда.
МТВ шаҳар ва туман ҳокимият идоралари – ҳокимликлар билан пойтахт ва вилоятларда МТТлар аҳволини яхшилаш соҳасида қалин ҳамкорлик қилмоқда ва келгусида ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилгани айтилади.
“ОАВда эълон қилинган аудиоёзув ва бошқа турдаги ахборот хуружлари икки тузилма ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлмаслиги керак. Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги ўзларининг функционал мажбуриятларини бузган ва болалар саломатлигини хавф остига қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар қўллашда давом этади. Ҳокимиятлар ва ҳудудий бўлинмаларнинг уйғун ҳамкорлиги натижасидагина жойлардаги ислоҳотлар ўз самарасини беради”, - дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
13:37 / 06.10.2025
Тошкентда Махтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025