Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афсуски, бу борадаги муаммолар кун сайин ортиб бормоқда». Саида Мирзиёева меъморий мерос объектлари ҳақида
Мамлакатимиз меъморий мерос объектларини асраш - ҳам ҳукумат, ҳам жамиятнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

«Афсуски, нотўғри ёндашувлар қўлланиши оқибатида бу борадаги муаммолар кун сайин кўпайиб бормоқда. Ҳам босма, ҳам электрон ОАВда фаол ёритилаётган бу ҳолат Ўзбекистон туризм соҳасининг ривожига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, Агентликнинг устувор вазифаларидан бири саналмиш мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имижини тарғиб этишга тўсқинлик қилиши мумкин», дея қайд этган Саида Мирзиёева.⠀
Сабабларни аниқлаш ва самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ушбу масалаларнинг батафсил муҳокамаси ўтказилган.


«Юртимизда тарихий обидалардан фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш борасидаги энг муҳим масалалар ва чоралар кўриб чиқилди. Жумладан, профессионал реставрацияни таъминлаш, шаҳар ландшафтини ва обидаларнинг ички ўзига хослигини сақлаш, маданий объектлар яқинидаги қурилиш ишларини назорат қилиш ва бошқа муаммоларга эътибор қаратилди.
⠀
Бизнинг асосий вазифамиз ушбу ноёб меросни бўлажак авлодлар учун асраб қолишдир. Юртимиз имижини халқаро майдонда тарғиб этишда шу каби масалаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим, албатта. Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, ҳамжиҳат бўлиб ишласак, бу соҳадаги муаммоларни бартараф этишимиз ҳамда эртага фарзандларимиз кўзларига тик қарай олишимиз учун ҳам воқеалар ривожини ўзгартиришимиз мумкин бўлади», деган Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси вақтида Ўзбекистон делегацияси ўз докладида Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги бузилишлар тафсилотлари ҳақида маълумот келтирмагани танқид қилинганди.
Мавзуга оид
22:09 / 12.06.2026
Саида Мирзиёева Амир Темур ҳақидаги “Адолат фасли” спектаклига юқори баҳо берди
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
15:12 / 09.06.2026