Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аномал иссиқлик сабаб яна поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди
Фото: Ўзбекистон темир йўллари
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълум қилишича, Тошкент - Андижон, Тошкент - Урганч- Хива, Тошкент - Қўнғирот, Тошкент - Термиз ва Тошкент - Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланди. Бунга сабаб республикада кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдирган ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Бундан олдин ҳам аномал иссиқлик сабаб йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланганди.
Мавзуга оид
21:41 / 29.01.2026
Феврал ойи январга нисбатан илиқроқ бўлиши кутилмоқда – Гидрометеорология хизмати
11:00 / 28.01.2026
Россия армияси йўловчи поездига дрон билан зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
15:21 / 26.01.2026
Айрим шаҳарлараро поездлар қатнови вақтинча бекор қилинди
19:37 / 25.01.2026