Жаҳон | 14:47 / 09.07.2019
10275
1 дақиқада ўқилади

Порошенконинг активлари ҳибсга олиниши мумкин

Фото: ТАСС

Украина давлат тергов бюроси терговчилари мамлакат собиқ президенти Пётр Порошенкога қарашли "Кузня на Рибальском" заводининг барча кўчар ва кўчмас мулкларини ҳамда акцияларини ҳибсга олиш тўғрисида ҳужжат тайёрлади. Бу ҳақда Украинанинг "Страна" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужжат маъқуллаш учун Украина бош прокуратурасига юборилган, сўнгра эса судга чиқарилади.  

"Кузня на Рибальском" заводи Порошенконинг йирик активларидан бўлиб, норасмий манбаларга кўра, завод ёлғондан Сергей Тигипкога сотилган. 

Ҳозирда ушбу заводдан жиноий йўл билан топилган даромадларни уни сотиш орқали ювишда фойдаланилган деб гумон қилинмоқда.

Мавзуга оид